Мадагаскарда салкам 1 миллион киши кучли қурғоқчилик келтириб чиқарган очликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
БМТ ҳисоботига кўра, мамлакатдаги оилаларнинг 20 фоизи фақат ёввойи мевалар билан овқатланишга мажбур бўлмоқда. Кўпчилик тиланчилик билан шуғулланмоқда, ерини сотмоқда ёки уруғ қадаш учун керак бўлган донни емоқда.
Мадагаскар жануби аҳолисининг аксар қисми захиралари август ойидаёқ тугаган, келгуси ҳосил эса фақат мартда бўлади.
Изоҳ (0)