• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Арзон ва ишончли дори-дармон билан таъминлаш масаласида аҳолимиздан қарздормиз

    19 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг VIII съездида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Республика Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев номзодини кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинди. Съездда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шавкат Мирзиёев келгусида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида асосий диққат-эътиборни қуйидаги стратегик йўналишларга қаратишни зарур, деб ҳисобламоқда.

    «Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва кейинги йилларда эришилган иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш. Шунингдек, миллий валютамиз, ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш.

    Молиявий соҳада эса – тармоқ ва ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш ҳисобидан маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш лозим бўлади.

    Туман ва шаҳарларда маҳаллий бюджетлар имкониятларининг кенгайиши – шу ҳудудларда яшайдиган аҳолининг турмуш даражаси ва шароитлари яхшиланишига, умуман барқарорлик ва осойишталикка хизмат қилиши лозим.

    Агар биз шаҳар ва туман бюджетларининг даромадлар базасини кенгайтирмасак, ҳеч қачон ушбу ҳудудларни жадал ривожлантириш мумкин эмаслигини яхши англашимиз керак.

    Иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини янада ошириш, унинг соҳа ва тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилишдир.

    Бизнинг олдимизда 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириш, иқтисодиётимиз таркибида саноатнинг улушини 40 фоизга етказиш бўйича ўта муҳим вазифалар турибди.

    Шу мақсадда яқинда кимё саноатини, рангли ва нодир металлар, углеводород хом ашёсини қайта ишлаш, тўқимачилик, чарм-пойабзал, фармацевтика, мева-сабзавот маҳсулотлари ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича 8 та махсус дастур қабул қилинди.

    Ана шу дастурлар доирасида яқин беш йил ичида умумий қиймати қарийб 40 миллиард доллар бўлган 657 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Натижада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баробар ортади.

    Ҳозирги вақтда маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш имкониятига эга бўлган тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди. Мазкур дастур қиймати 2 миллиард 300 миллион доллар бўлган 140 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни назарда тутади. Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробар ошади.

    Яна бир муҳим масала. Арзон ва ишончли дори-дармон билан таъминлаш масаласида бугун биз аҳолимиздан қарздормиз ва ўйлайманки, бу қарзни узиш вақти келди.

    Айни пайтда биз тиббиёт ходимлари томонидан беморларга қиммат дориларни асоссиз равишда тайинлашга, дорихона тармоқларида нарх-навонинг бесабаб ошиб кетишига йўл қўймайдиган энг қатъий чораларни кўрамиз. Давлат дорихона тармоқларида ҳаётий муҳим дори воситаларининг аниқ белгиланган нархларда сотилиши таъминланади.

    Бу борада тасдиқланган дастурдаги ва ҳудудий 100 дан ортиқ лойиҳаларнинг амалга оширилиши 162 та янги, ҳозирги вақтда четдан олиб келинаётган дори воситаларини ўзимизда ишлаб чиқариш ва уларнинг умумий ҳажмини 2,5 баробар ошириш имконини беради».

    22.10.2016, 19:24   Изоҳ (0)   19454
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўқон ва Ғиждувонда эркин индустриал зоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда

    22.10.2016, 19:03

    Уммон элчиси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

    22.10.2016, 18:04

    Шавкат Мирзиёев: Жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳар қандай жиноятга адолатли баҳо беришга қаратилган ишларимиз кескин кучайтирилади

    22.10.2016, 17:36

    Шавкат Мирзиёев: Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қиладиган вақт келди

    22.10.2016, 17:14

    Тошкентда 23 октябрга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати -1 даражагача совийди

    22.10.2016, 16:38

    Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон элчиси билан ўзаро келишувларнинг бажарилиши муҳокама қилинди

    22.10.2016, 15:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.