Ўзбекистонда 23 октябрь, якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 23 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида -8...-3 даража совуқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида -3...+2 даража, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида -2...+3 даража, Тошкент шаҳрида -1...+1 даража, Фарғона водийси вилоятларида +1...+6 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +2...+7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати -2...+3 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +2...+7 даража, Фарғона водийси вилоятларида +7...+12 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +10...+15 даража, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +5...+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)