• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқаро экспертлар Ўзбекистонда сайловларга оид меъёрий ҳужжатлар такомиллаштирилганини эътироф этмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясининг (ЭБМ) мамлакатга ташрифи бунинг далилидир. ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Темур Ширинов билан мазкур ташриф хусусида суҳбатлашди.

    Фото: UzDaily

    Фото: UzDaily

    — Таъкидлаш керакки, Марказий сайлов комиссияси кўплаб халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйган, — дейди Т.Ширинов. – Айни вақтда Марказий сайлов комиссияси ҳамда ЕХҲТ ўртасидаги алоқалар ҳам самарали ривожланиб бормоқда. ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг Тошкентдаги офиси «Ўзбекистон Республикаси сайлов амалиётини такомиллаштиришга кўмаклашиш» қўшма лойиҳа доирасида мамлакатимизда сайлов амалиётини янада демократлаштиришнинг турли масалаларига бағишланган халқаро тадбирлар, анжуман ва семинарларни ташкил қилиш ва ўтказишда фаол иштирок этди. Уларнинг ишида ЕХҲТга аъзо мамлакатлар вакиллари, шу жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари иштирок этди.

    Марказий сайлов комиссияси вакиллари Испания, Франция, Дания, Буюк Британия сайлов амалиёти билан яқиндан танишиш, шу жумладан, сайловчиларнинг ягона электрон реестрини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш имконига эга бўлди.

    Тажриба алмашиш, демократик сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида мамлакатимиз мутахассисларининг Франция, Испания, Польша, Дания, Буюк Британия, Корея Республикаси, Россия, Ҳиндистон каби давлатларга 20 га яқин амалий ташрифлари уюштирилди.

    Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари миссиялар таркибида Буюк Британия, Корея Республикаси, Россия, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Украина, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва ва бошқа мамлакатлардаги парламент ва президентлик сайловларида халқаро кузатувчилар сифатида қатнашди. Хусусан, ўзим Корея Республикаси, Қозоғистон, Грузия каби давлатлардаги сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини бевосита кузатдим. Бу албатта тажриба алмашиш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Умуман олганда, мамлакатда мустақиллик йилларида сайлов қонунчилиги ва амалиётида тўпланган тажриба бугунги кунда Ўзбекистоннинг мазкур йўналишда ҳам халқаро обрў-эътиборининг ошиб боришига хизмат қилмоқда. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2013 йилда ташкил этилган, 100 га яқин дунё мамлакатлари сайлов органларини ўзида бирлаштирган Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясининг таъсисчиларидан бири эканини келтириб ўтиш жоиз.

    — Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюрган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари қайси жиҳатларга асосий эътиборини қаратди?

    — Жорий йилнинг 11—14 октябрь кунлари мамлакатда бўлган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов департаменти раҳбари Александр Шлик бошчилигидаги Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси сайловолди ҳамда сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнини баҳолаш, сайлов комиссиялари, шунингдек, сайловни ўтказишга алоқадор давлат органлари иш фаолияти, сайловга тайёргарлик борасида сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, миллий қонунчиликни таҳлил қилишга эътибор қаратди.

    Шунингдек, миссия экспертлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида учрашувлар ўтказди. Улар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда сиёсий партияларда ҳам бўлди.

    — Экспертлар мамлакат сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчаларга қандай баҳо берди?

    – Маълумки, 2015 йил 29 декабрда кучга кирган қонунга асосан «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга мувофиқ қонунга бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчиларга мандатлар бериш тартибига оид, қамоқда сақлаш жойларида овоз беришни тартибга солувчи, сайловчилар рўйхатини тузишга доир, сайловолди ташвиқоти, уни амалга ошириш шакллари, усуллари, турлари ҳамда муддатларини аниқ белгилайдиган, муддатидан аввал овоз бериш тартибини янада соддалаштирадиган, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаш мақсадида сиёсий партиялар томонидан йиғиладиган имзо варақаларининг сонини қисқартиришга оид янги нормалар киритилди.

    Халқаро экспертлар сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президенти номзодини қўллаб-қувватлаш учун сайловчиларнинг зарур имзолари 5 фоиздан 1 фоизга камайтирилгани ҳам ижобий баҳолади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларининг янада такомиллаштирилгани алоҳида қайд этилди.

    Халқаро мутахассислар сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар қабул қилинганига эътибор қаратди. Чунки мазкур дастур аҳолининг деярли барча қатламлари, шу жумладан, хотин-қизлар, ёшлар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, меҳнат жамоалари, ўқув муассасалари вакиллари, шунингдек, у ёки бу сабаб билан вақтинча хорижий мамлакатларда бўлиб турган ҳамюртларимизни қамраб оладики, бу мамлакатда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланганининг яна бир амалдаги кўринишидир.

    Миссия учрашувлар якуни бўйича белгиланган муддатда ўз хулосасини тайёрлайди. Унда сайловни самарали, ҳаққоний ва профессионал кузатиш учун шароитлар мавжудлиги, сайлов тизими шаффофлиги ҳамда жамиятнинг мазкур тизимга бўлган ишончи, шунингдек, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг олдинги сайловларни кузатиш натижалари юзасидан берилган тавсиялари ижроси сингари мезонлар ўрин олади.

    21.10.2016, 11:41   Изоҳ (0)   4028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 9 ой давомида инфляция даражаси 2,2 фоизни ташкил этди

    21.10.2016, 11:12

    Ўзбекистонда йил бошидан бери 3,7 миллиард долларлик 100 та йирик объект ишга туширилди

    21.10.2016, 09:35

    Тошкентдаги бензин тақчиллиги ҳақида асоссиз шов-шувлар, 20 минг доллардан узоқлашаётган Рустам Қосимжонов, Россиядан ўзиб кетган Ўзбекистон футбол термаси ва кунн...

    20.10.2016, 20:12

    Участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди

    20.10.2016, 16:03

    Ягона портал орқали алкоголь билан савдо қилишга рухсат олиш мумкин

    20.10.2016, 15:30

    Шов-шувларга сабаб бўлган бизнес-тренинг

    20.10.2016, 13:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17

    Enzo, Niki, Dinо ва бошқалар: инсонлар шарафига номланган автомобиль моделлари

    Шоу-бизнес | 16 август, 09:10

    Магнит бўронларининг Ерга таъсири кучайиб бормоқда - тадқиқот 

    Дунё | 16 август, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.