20 октябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. «Ўзнефтмаҳсулот» АК: Тошкент шаҳрида бензин тақчиллиги ҳақидаги шов-шувлар асоссиз. «Вилоятлардан қатнаётган кўпчилик автомобиллар эгалари чайқовчилик ниятида турли йўллар билан керагидан ортиқча миқдорда автобензин олиб чиқиб кетишмоқда».
2. Schiaparelli модули Марсга қўнгани тахмин қилинмоқда. Schiaparelli модулининг асосий мақсади Марсга учиш ва қўниш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
3. Дубайда салкам 1000 метрли дунёдаги энг баланд бино қурилиши бошланди. Бино меъмори учун Париждаги Эйфел минораси ва ислом меъморчилигининг анъанавий унсурларидан бири — миноралар ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилгани билдирилмоқда.
4. Рустам Қосимжонов Тошкентдаги турнирда 20 минг доллардан янада узоқлашди. Рустам Қосимжонов Тошкентда ўтаётган «Шахмат Юлдузлари» фестивалининг иккинчи кунида биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
5. ФИФА рейтингида 48-ўринни эгаллаган Ўзбекистон термаси МДҲда иккинчи, Осиёда тўртинчи бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтинги тарихида илк бор Россиядан ўзиб кетди.
Изоҳ (0)