Алкоголь билан савдо қилишга рухсатни энди Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Хизмат Тошкент шаҳридаги жамоат овқатланиш ташкилотлари учун мўлжалланган. Лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги янги хизмат ижрочилари пойтахтнинг туман ҳокимликлари ҳисобланади. Мазкур хизматдан фақат юридик шахслар фойдаланиши мумкин.
Талабгор алкоголь маҳсулотлари сотишга рухсат этувчи гувоҳнома берилгани ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилади. Хизмат кўрсатиш муддати 15 кундан иборат.
Изоҳ (0)