• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик масалалари муҳокама қилинди

    21 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик мавзусига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар қилди.

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган семинарда МСК аъзолари, Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар, Адлия вазирлиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчи мутахассислар иштирок этди.

    Тадбирда таъкидландики, мустақиллик йилларида мамлакатда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари эркинлаштирилиши ва модернизация қилиниши натижасида демократик талабларга жавоб берадиган замонавий сайлов тизими яратилди. Сайловларнинг умумэътироф этилган халқаро тамойилларига мос, фуқаролар хоҳиш-иродасини эркин билдириши кафолатларини, ҳар бир инсоннинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган қонунчилик ривожланиб бормоқда. Сайлов жараёнида очиқлик ҳамда ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилди.

    «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)»ги Қонун қабул қилиниши мамлакатда амалга оширилаётган демократик янгиланиш ва модернизация жараёнларининг мантиқий давоми бўлди. Бош Қомусга киритилган ушбу ўзгартиш ҳамда қўшимчалардан келиб чиқиб, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс саккизта моддадан иборат «Сайловлар ва референдумларни ташкил қилиш ва ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик» деб номланган В1 боб билан тўлдирилди.

    Сайлов қонунчилигини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик қатъий белгилаб қўйилиши сайлов эркинлиги принципини янада тўлиқроқ амалга оширилиши, сайлов тизимини янада демократлаштирилиши, сайловнинг очиқ ҳамда ошкоралиги тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод, ишончли вакил ҳамда кузатувчининг ҳуқуқларини, сайловолди ташвиқоти шартлари ва тартибини бузиш каби ҳаракатлар маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

    Шунингдек,сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод ёхуд сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этиш ҳам маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишига олиб келади.

    Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сайлов комиссиялари ўз ваколати доирасида давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар ва мансабдор шахслардан мустақилдир. Зеро, сайлов жараёнини қонуний, адолатли ҳамда сайловнинг барча иштирокчиларига тенг шароитларда ташкил этиш учун сайлов комиссияси аъзоларининг мустақил ҳолда иш юритишлари ғоят муҳим тамойил ҳисобланади. Унинг амалда таъминланмаслиги сайловларнинг демократик моҳиятига жиддий путур етказади.

    Сайлов комиссияларининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларини бажармаслик мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Шу боисдан сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2016 йил 7 октябрда Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш юзасидан услубий тавсиялар тасдиқланди.

    Тавсияларга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, баённомани Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сайловни ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолари тузишлари мумкин. Баённома тузиш учун сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, номзодларнинг ишончли вакилларининг аризалари, участка сайлов комиссияларининг хабарлари, фуқароларнинг аризалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва мансабдор шахсларнинг хабарлари, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари асос бўлади.

    Сайлаш ва сайланиш фуқароларнинг энг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири бўлиб, ушбу ҳуқуқлар жиноят қонунчилиги билан ҳам муҳофаза қилинади.

    Тадбирда эътироф этилганидек, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши сайлов эркинлиги принципининг тўлиқ амалга оширилиши, мамлакат сайлов тизимини янада демократлаштириш, сайловнинг очиқ-ошкоралиги принципларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    21.10.2016, 18:44   Изоҳ (0)   7753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Адолат» СДП Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ҳужжатларини тақдим қилди

    21.10.2016, 17:24

    Тошкентда 22 октябрга ўтар кечаси ёмғир қорга айланиши мумкин

    21.10.2016, 17:22

    Халқ демократик партияси Ҳотамжон Кетмонов номзодини рўйхатга олиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатлар топширди

    21.10.2016, 16:59

    Тошкентда фавворали хиёбонга айлантириш мақсадида ёпилган кўча икки ой ўтиб яна автойўлга айлантириладиган бўлди

    21.10.2016, 15:55

    Рустам Азимов Ўзбекистонга беғараз ёрдам бераётгани учун Хитой ҳукуматига ўз миннатдорчилигини билдирди

    21.10.2016, 15:49

    Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди: йўлнинг биринчи навбати Сиёб бозоридан эмас, шаҳар вокзалидан бошланади

    21.10.2016, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.