Футбол бўйича ЖЧ–2018 турнирига тайёргарлик кўриш бўйича Федерация Кенгашининг вақтинча қўмитаси раҳбари Вадим Тюльпанов Санкт-Петербург шаҳрида қурилаётган, «Зенит» клубига тегишли «Питер Арена» стадионидаги чанг, лой ва моғорни кўнгиллилар ёрдамида тозалашни таклиф қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Қурилиш объектидаги чанг, лой ва моғор билан қандай курашиш кераклиги ҳақидаги саволга Тюльпанов Қозон тажрибасига мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлади.
«Қозондаги стадион қуриб битганидан сўнг минглар кўнгиллилар бир ой давомида ҳар куни шампунь ёрдамида уни чанг ва моғордан тозалаган. Бизда стадион каттароқ ва уни тозалаш учун ҳам камида бир ой керак бўлади. Талаба ва курсантларга мурожаат қиляпман», – деди Вадим Тюльпанов.
Изоҳ (0)