Россиянинг Ямал ярим ороли Пуровск туманида Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Вертолёт бортида 22 киши бор эди. У Ванкордан Новий Уренгойга кетаётган эди. Аммо вертолёт манзилга етиб бормасидан бурун у билан алоқа узилиб қолган.
Бир муддатдан сўнг ҳаво кемаси капитани алоқага чиқиб, фавқулодда қўниш амалга оширилганини билдирди, шунингдек, омон қолганлар борлигини хабар қилди, шундан сўнг алоқа яна узилиб қолди.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)