Малайзия Давлат авианазорати кўрсатмасига биноан ҳамда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Малайзиядан учиб келадиган йўловчиларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари бортига Samsung Galaxy Note 7 смартфонларини олиб чиқиш тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, чекловлар Samsung Galaxy Note 7 смартфонларининг ёниб кетиш ҳолатлари муносабати билан киритилди.
«Малайзиядан учиб келаётган йўловчилар Galaxy Note 7 смартфонини қўл юки сифатида олиб кетиши, багажга топшириши ёки мамлакатдан учиб кетадиган қатновларда юк сифатида жўнатиши мумкин эмас. Ушбу кўрсатмага қатъий риоя этишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)