2016 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШнинг ИҲТдаги Махсус вакили вазифасини бажарувчи Арсалан Сулейман билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида 18—19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ ТИВK якунлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда АҚШ Муваққат ишлар вакили Лессли Вигури иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арсалан Сулейман Ўзбекистонга ташрифи давомида расмийлар ва диний ташкилотлар вакиллари билан музокаралар ўтказиши, шунингдек, Тошкент ислом университетига ташриф буюриши, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги диний ва маданий обидалар билан танишиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)