АҚШ давлат котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари келгуси ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради, деб ёзади UzDaily.
АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, жаноб Шеннон 2016 йилнинг 24—29 октябрь кунлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.
Томас Шеннон Марказий Осиёга илк бор ташриф буюради. Дипломат Марказий Осиё давлатлари мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди, шунингдек, Марказий Осиёнинг бешта мамлакатини ўз ичига олувчи «C5+1» гуруҳи бўйича алоқаларни давом эттиради.
Томас Шеннон 24 октябрь куни Қозоғистонга ташриф буюради. 26—27 октябрь кунлари Қирғизистонга, кейин эса Ўзбекистонга йўл олади.
Ўзбекистонда Шеннон Тошкент ва Самарқандга ташриф буюради. Ташрифи давомида у расмий шахслар, ишчи доиралар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан музокаралар олиб боради.
Самарқандда АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрига ташриф буюриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)