Хитой шимолидаги мактаблардан бирида 300 нафардан ортиқ ўқувчи овқатдан заҳарланди, шулардан 74 нафари шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса Хэбэй провинциясининг Чжэндин уездидаги бошланғич мактабда содир бўлди. Заҳарланган болалар 27 та синф ўқувчилари бўлган. Мактабда жами 35 та синф мавжуд.
Шифохонага ётқизилган 74 ўқувчининг ҳаёти хавф остида эмаслиги таъкидланмоқда.
Маҳаллий ҳукумат расмийлари бўлиб ўтган воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)