ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари охирги 2,5 йил ичида Мосул тинч аҳолиси вакилларидан 10 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда, Al Sumaria телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шаҳар этник ва диний нуқтаи назардан ранг-баранг аҳолига эга. Шаҳарда истиқомат қилувчи 1,3 миллион киши турли элат ва динга мансуб жамоатлардан иборат. Охирги 28 ой мобайнида террорчилар маҳаллий араблар, туркманлар, христианлар, язидларни ёппа қирғин қилган.
Мосулни ИШИД жангариларидан тозалаш бўйича операция 17 октябрь куни бошланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)