Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Ахлоқ қўмитасининг арбитраж палатаси Таиланд футбол ассоциацияси (ФАТ) собиқ президенти, ФИФА собиқ Ижроқўми аъзоси Ворави Макудини футболга оид фаолиятдан 5 йилга четлатди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Макуди, шунингдек, 10 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилди. Ворави Макуди ФИФА ахлоқ кодекси қоидаларини бузганликда ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланмоқда.
Аввалроқ мансабдор 2013 йили Таиланд футбол ассоциацияси президенти сайловида ҳужжатларни қалбакилаштиргани учун 1 йил 4 ойга шартли равишда қамоқ жазосига тайинланган эди.
Бундан ташқари, амалдор 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш вақтида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Маълумот учун, Ворави Макуди 2007–2015 йиллар давомида Таиланд футбол ассоциациясига раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)