«Халқаро савдо палатаси Украина миллий қўмитаси» уюшмаси (ICC Ukraine) бош котиби Владимир Михайлов бошчилигидаги Украина ишбилармон давралари делегацияси 23–26 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Ташриф Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ташаббуси кўра ICC Ukraine кўмагида амалга оширилмоқда, деб хабар беради UzDaily.
Ташрифдан кўзланган мақсад Украина ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига кўмаклашиш ва ҳамкорликни кенгайтиришдир.
Ташриф чоғида Украина делегацияси ускуна ва технологиялар таклиф қилибгина қолмай, саноатнинг турли соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишни режалаштирмоқда. Жумладан, икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш, «Ангрен», «Жиззах», «Навоий» эркин иқтисодий зоналарида қўшма корхоналар кооперациясини ташкил этиш кўзланмоқда.
Ташриф доирасида бизнес-форум ўтказилади. ICC Ukraine ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)