Испаниялик мусулмон пиёда умрага бориб келди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Беш ярим ой муқаддам Париждан йўлини бошлаган эркак 9 минг километр масофани босиб ўтди. У йўл бўйи 5 минг евро сарфлади. Унга таклиф қилинган моддий ёрдамни эса қабул қилмади.
Об-ҳавонинг бузилиб туриши унинг йўлини янада мураккаблаштирди. Унинг эслашича, бир ерда ҳаво шунчалик совуқ эдики, у қўл-оёғини ҳис этмай қолган эди. Шунга қарамай, эркак Маккага етиб борди.
Изоҳ (0)