18 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 18 октябрь куни очиладиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ишида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига келган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушоғлу билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон–Туркия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни изчил ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда ИҲТ ТИВК 43-сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий муаммолар, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Учрашувда Туркия Элчиси Намиқ Гунер Эрпул иштирок этди.
Изоҳ (0)