«Sayyod.com» сайтида ушбу мавзуга бағишланган «Милано сотқин ёки юлдузлик касали?» номли мақола чоп этилди. Сўзининг бошида Миланонинг истеъдодини мақтаган мақола муаллифи ютуқлар ёш истеъдод соҳибининг бошини айлантириб қўйган, деган хулосага келади.
«Балки юлдузлик онларидан талтайган Сардор Милано асли қаердан эканини унутдими, хуллас, ‘Москваданман’ дея ўзини таништирди. Охиригача на Ўзбекистон ва на Тошкент ҳақида лом-мим демаган бу йигитдан очиғи шу сабаб умуман кўнгил қолди», — дейилади мақолада.
«Эртага Америкага бориб, Москваниям унутиб юборса ажаб эмас», — деб хулоса қилди муаллиф.
Изоҳ (0)