Америкалик мусиқачи ва қўшиқчи шоир Боб Дилан адабиёт бўйича 2016 йилги Нобель мукофоти совриндори бўлди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
У «Америка қўшиқчилик анъанаси доирасида янги поэтик ибораларни яратгани учун» мукофотга лойиқ деб топилди. Бу шу йилдаги сўнгги Нобель мукофотидир.
Ўтган йили эса адабиёт бўйича Нобель беларуслик ёзувчи Светлана Алексиевичга насиб этган эди.
Аввалроқ тиббиёт, физика, кимё, тинчлик ва иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотлари совриндорлари маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)