Россиянинг фавқулодда иқтисодий зонаси — Приморьеда Шимолий Кореянинг балиқ овловчи кемасини қўлга олиш вақтида бир нафар россиялик чегарача жароҳат олди. Бу ҳақда, Россия федерал хавфсизлик хизматига таяниб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
Назорат-текширув ишлари давомида кема бортида ноқонуний равишда овланган сув биоресурслари аниқланди. Назорат вақтида кема борти аъзолари текширув гуруҳига нисбатан тажовузкор муносабатда бўлди ва уларнинг талабларини бажаришга қаршилик қилди.
Хавфсизликни таъминлаш мақсадида, текширув гуруҳи Россия ФХХнинг махсус кучлар гуруҳи билан кучайтирилди.
КХДРга тегишли кема ФХХ ходимлари билан Россия сув ҳудудидан чиқиб кетмаслиги учун чегара кемаси аввал огоҳлантирувчи ўқ узди, аммо қоидабузар кема ўз йўналишида давом этди. Шундан сўнг чегарачилар кеманинг бошқарув гуруҳига қарата пулемётдан ўқ узди. Натижада кема курсдан оғиб, бошқарувни йўқотди.
Хабарда қайд этилишича, Шимолий Кореяга тегишли кеманинг бошқарув гуруҳига ўқ узилганда кореяликлар Россия ФХХ ходимларига ҳужум қилмоқчи бўлди. Бунинг оқибатида текширув гуруҳининг бир аъзоси жароҳат олди.
Изоҳ (0)