17 октябрь, душанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудида ёғингарчилик ва шамол кузатилади, Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир қорга айланади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 17 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 0...+5 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +3...+8 даража, Сурхондарё вилоятида +11...+16 даража, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +10 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Душанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида +5...+10 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +8...+13 даража, Тошкент шаҳрида +15...+17 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +13...+18 даража, Бухоро, Навоий вилоятларида +15...+20 даража, Сурхондарё вилоятида +18...+23 даражагача илиқ бўлади.
17 октябрга ўтар кечаси ва 17 октябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари, Фарғона водийси вилоятлари ва Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Сурхондарёда шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин.
Айни вақтда, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилади, шамолнинг тезлиги сониясига 17—20 метргача кучайиши мумкин. 17 октябрь куни кечга томон Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)