Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 16 октябрь, якшанба куни ёмғир ва кучли шамол кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 16 октябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 0...+5 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +3...+8 даража, Сурхондарё вилоятида +11...+16 даражагача, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида ҳам +5...+10 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +10...+15 даража, Фарғона водийси вилоятларида +15...+20 даража, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +18...+23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
16 октябрга ўтар кечаси ва 16 октябрь куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Бундан ташқари, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё ва тоғли ҳудудларда шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)