Тошкентда 15 октябрь, шанба куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг навбатдаги съезди бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда UzReport.
Съездда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига партия номзодини илгари суриш масаласи кўриб чиқилди.
Делегатлар партия Марказий кенгаши VII пленумида тавсия этилган номзод — кенгаш раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратовни Ўзбекистон Президентлигига номзод этиб тасдиқлади.
Номзод делегатларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди. Делегатлар мазкур дастур юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, съездда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Сайлов кампаниясини юқори ташкилий даражада ўтказиш юзасидан қатор вазифалар белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ЎзХДПдан Ҳотамжон Кетмонов, «Адолат» СДПдан Наримон Умаров Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида илгари сурилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)