Таиланд валиаҳд шаҳзодаси, 64 ёшли Маха Вачиралонгкорн отаси, 88 ёшида оламдан ўтган Пхумипон Адульядетнинг вафотидан сўнг унинг тахтини эгаллаш учун таклиф этилмади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Мамлакат қонунчилигига мувофиқ, монархнинг вафотидан сўнг уюштирилган парламент мажлисидан сўнг унинг валиаҳди чақирилиб, тахтга чиқарилиши лозим эди. Аммо парламентнинг 13 октябрь куни ўтган сессияси якунланганидан сўнг шаҳзода тахтга чорланмади.
Мамлакат бош вазири Прают Чан-Очанинг сўзларига қараганда, шаҳзоданинг ўзи ушбу расмиятчиликни ўтказишга шошилмай, «миллат билан биргаликда қайғуга чўмиш» имконини беришни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд қироли Пхумипон Адульядет 88 ёшида оламдан ўтди. Шу муносабат билан мамлакатда бир йиллик мотам эълон қилинди.
14 ноябрга қадар барча давлат тадбирлари бекор қилинди. Шу вақт ичида бутун мамлакат бўйлаб байроқлар туширилади.
Изоҳ (0)