Тез орада хонанда Ҳосила Раҳимованинг рок йўналишда куйлаган қўшиғи учун клипи экранларга чиқади, деб ёзди «Shok.uz». Нашр бунда қўшиқчини фолклор примадоннаси, деб таърифлаган.
Қўшиққа «Ҳай-ҳая» деб ном берилган бўлиб, унинг клипида Ҳосила янги қиёфада намоён бўлади. Эндиликда у қўлида дўмбира билан эмас, гитара билан намоён бўлади. Бу тарона рок ва фалклор уйғунлашган илк ижод наъмунаси экани қайд этилган.
Қўшиқ ва унинг клипи телеэкранларда қачон кўриниш беришига ойдинлик киритилмаган.
Изоҳ (0)