Таниқли сўз устаси Обид Асомов ва Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов билан бирга бир фильмда суратга тушаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Маълум бўлишича, икки санъаткор таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг янги лойиҳасида суратга тушмоқда. Янги фильм ҳақида батафсилроқ ахборот олиш учун, журналист Феруз Муҳаммад режиссёр билан боғланди.
«‘Маҳаллада дув-дув гап’ фильмининг замонавий талқинини суратга оляпмиз. Янги фильм номи ҳақида ҳали бир тўхтамга кела олганимизча йўқ, уни, эҳтимол, ‘Ана сюрпризу, мана сюрприз’ деб ҳам номланишимиз мумкин», — деди фильм режиссёри.
Шуҳрат Аббосовнинг қайд этишича, фильмда Ҳусан Шарипов ва Обид Асомовдан ташқари, актрисалар Муқаддас Холиқова, Мадина Мухторова ва яна бир қатор ёш актёрлар рол ижро этади.
Янги «Маҳаллада дув-дув гап»ни суратга олиш ишлари 10 кун Фарғонада, 10 кун Қўқонда, яна 10 кун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)