Баҳрайн мамлакати футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати мезбони ҳисобланади. Мусобақа 13 октябрь — пайшанба куни старт олиб, 30 октябрь куни бўлиб ўтадиган финал ўйини билан якунига етади.
Қитъа биринчилигида Жасур Абдураимов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этади. Аввалроқ Темур Олимхўжаев устозлик қилган Ўзбекистон ўсмирлар термаси Ҳиндистондаги Осиё Чемпионатига ташриф буюриб, чорак финалдан ортга қайтиб келганди.
Ўзбекистон ёшлар термаси турнирнинг «D» гуруҳида Тожикистон, Австралия ва Хитойга қарши кураш олиб боради. Биринчи ўйин 15 октябрь куни Тожикистонга қарши бўлиб ўтади.
«А» гуруҳида мезбон Баҳрайндан ташқари Таиланд, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони бор. КХДР, БАА, Ироқ ва Вьетнам «B» гуруҳидан жой олган бўлса, «C» зонасини муваффақиятли якунлаш учун Қатар, Япония, Яман ва Эрон кураш олиб боради.
Изоҳ (0)