«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жамоанинг кейинги учрашувида майдонга тушиши мумкин, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Жамоа матбуот хизматининг маълум қилишича, футболчи тез суръатларда тикланмоқда ва ҳатто машғулотларни бошлаб юборди.
Бундан ташқари, 15 октябрь куни «Депортиво»га қарши кечадиган баҳсда Самюэль Умтити ҳам иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Месси «Атлетико Мадрид»га қарши (1:1) Испания чемпионати 5-турида кечган баҳсда жароҳат олган эди. Бироз олдин у 19 октябрь куни «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида майдонга тушишга тайёр бўлиши айтилган эди.
Изоҳ (0)