БМТ Бош Ассамблеяси 13 октябрь куни Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни беш йил муддатга ташкилот бош котиби этиб тайинлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда, Бош Ассамблея 71-сессияси раиси Питер Томсоннинг расмий сайтида хабар қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг саҳифасида жойлаштирилган, БМТга аъзо 193 давлатга йўлланган мактубда айтилишича, йиғилиш 13 октябрь куни, Нью-Йорк вақти билан соат 10:00 да ўтказилади. Мактубга йиғилишда қабул қилинадиган резолюция лойиҳаси илова қилинган. Ҳужжатга кўра, Антониу Гутерриш 2017 йил 1 январдан бош котиблик лавозимига киришади ҳамда 2021 йил 31 декабрда унинг ваколати тугайди.
Амалдаги бош котиб Пан Ги Муннинг ваколати шу йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)