Режиссёр Азамат Аҳроров томонидан суратга олинган жангари жанрдаги «Нотаниш қотил» фильми октябрнинг биринчи ҳафтасида томошабин тўплаш бўйича пешқадам бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Ундан кейинги ўринларни Шерзод Биннинг «Қайсар ошиқлар», Науфал Сулаймоновнинг «Алдагани қуда яхши», Қутлимурод Якубовнинг «Кутилмаганда бузилган тўй» ва Дурдона Тўлаганованинг «Йўқотилган жаннат» фильмлари эгаллаган.
Маълумот учун, Алишер Навоий номли киносаройда ҳозирда «Нотаниш қотил», «Қайсар ошиқлар», «Алдагани қуда яхши», «Кутилмаганда бузилган тўй», «Йўқотилган жаннат», «Омонат», «Толиққан кўнгиллар ойга талпинар» каби фильмлар намойиши давом этмоқда. Намойишлар жадвали билан «Дарё.Афиша»да танишишингиз мумкин.
3—9 октябрь оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Нотаниш қотил» (жангари)Режиссёр — Азамат Аҳроров.2-ўрин. «Қайсар ошиқлар» (комедия)Режиссёр — Шерзод Бин.
3-ўрин. «Алдагани қуда яхши» (комедия)Режиссёр — Науфал Сулаймонов.
4-ўрин. «Кутилмаганда бузилган тўй» (комедия)Режиссёр — Қутлимурод Якубов.
5-ўрин. «Йўқотилган жаннат» (мелодрама)Режиссёр — Дурдона Тўлаганова.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.