• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ўзбек актёрларининг биринчи гонорарлари: 244 сўм олган радиосухандон, «Сумерки»даги 750 долларлик роль, икки қисмли клипдаги ижро учун 50 минг сўм

    Илк маош, илк иш ҳақи — кўпчилик кишилар учун ёддан чиқмас бир воқеа. Маълум бир моддий рағбатлантиришга лойиқ кўрилган биринчи ишини аксарият одамлар ўзгача бир завқ билан ёдга олади.

    Журналист Феруз Муҳаммад бугун ўзбек киносида ўз ўрнига эга бўлган таниқли актёрлар ўртасида сўров ўтказиб, уларнинг илк гонорарлари миқдори қанча бўлгани билан қизиқди.

    Актёр ва каскадёр Алихан

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Биринчи гонораримни АҚШда, 2009—2010 йилларда суратга олинган «Twilight» (русча «Сумерки») фильмидаги иштироким учун олганман. Фильмдаги оммавий саҳнадан сал каттароқ ижроим учун кунига 250 доллар — уч кунда 750 доллар гонорар беришган.

    Актёр Жавоҳир Зокиров

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Илк олган гонорарим эсимда йўқ, аммо 1998 йилда суратга олинган «Бо Ба Бу» номли фильмдаги иштироким учун 1000 доллар олганман.

    Актёр Йигитали Мамажонов

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Илк олган гонорарим эсимда йўқ-ку, аммо институтнинг иккинчи курсида ўқиб юрган вақтимда роль ўйнаган дастлабки фильмларимдан бири — «Ёзсиз йил»даги (2012 йилда суратга олинган) ижроим учун 750—800 минг сўм атрофида гонорар олганман.

    Актёр Акбархўжа Расулов

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Кинодаги илк ролим учун қанча гонорар олганимни, тўғриси, эслай олмайман. Аммо 12 ёшимда «Келажак тонги» радиостудиясида суҳандон сифатида ишлаб, 244 сўм гонорар олганим ёдимда.

    Актёр Миролим Қиличев

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Биринчи — 150 минг сўмлик гонораримни хонанда Муродбек Қиличевнинг «Бахт тиларман» номли қўшиғига ишланган клипида суратга тушганим учун олганман. Бу ўша вақт учун яхшигина катта пул эди. «Уқубат» номли фильмда суратга тушганим учун 1,2 миллион сўм гонорар олганман.

    Актёр Шерзод Бин

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Илк гонораримни хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Жоним» номли қўшиғига ишланган клипда суратга тушганим учун олганим ёдимда. Аммо қанча пул беришганини эслай олмайман, рости.

    Актёр ва хонанда Шароф Муқимов

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2002—2003 йилларда хонанда Собиржон Мўминовнинг «Онангизга куёв буламан» қўшиғининг 2 қисмли клипида суратга тушганим учун 50 минг сўм, Шаҳло Рустамованинг «Йўлингизда кўзларим ҳумор-ҳумор» қўшиғи клипидаги ижроим учун 60 минг сўм гонорар олганман. Бу ўша вақтларда оддий бир талаба учун катта пул эди. Биринчи катта гонораримни 2007 йили, Бурҳон Шароповнинг «Ниқоб» фильмидаги ролим учун олганман — ўша пайтда бу пулга битта Nexia берар эди. Ижодимдаги энг катта гонорарни эса 2006 йили «Жоним сени» номли альбомимни «Оҳанг Медиа» студиясига сотганимда олганман — ўша пулга битта Lacetti автомобилини сотиб олиш мумкин эди. У вақтларда альбом сотилишига қараб жуда катта пул таклиф қилишар эди. Видеоқароқчилар пайдо бўлганидан кейин бундай гонорарлар ҳам тарихда қолди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    09.10.2016, 12:51   Изоҳ (0)   111628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аваз Охун ва Алижон Исоқовнинг биргаликдаги концерти фонограммада бўладими ёки жонли ижрода?

    09.10.2016, 12:18

    Fiat Chrysler дилери актёр Ельчиннинг ўлими учун масъулиятни унинг ўзига юклади

    07.10.2016, 08:23

    Киночилар уйида «Толиққан кўнгиллар ойга талпинар» фильми премьераси бўлиб ўтди

    06.10.2016, 14:49

    «Нотаниш қотил»: Азамат Аҳроровнинг бурнини синдирган 180 млн сўмлик фильм

    05.10.2016, 17:16

    Хонанда Райҳон Instagram’да собиқ турмуш ўртоғи иштирокидаги видеога «Баракалла, Йигитали» деб изоҳ қолдирди

    05.10.2016, 17:08

    Хонанда Умар Шамсиев қиз фарзандли бўлди

    05.10.2016, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иссиқ кунларда нима ичиш ва ичмаслик керак?

    Маслаҳатлар | 10 июл, 10:55

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:45

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 10 июл, 10:35

    “Реал” Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча даромад қилгани маълум бўлди

    Спорт | 10 июл, 10:30

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл яна ҳибсга олинди

    Дунё | 10 июл, 10:25

    Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

    Лайфстайл | 10 июл, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.