2005 йилда Нидерландиядан ўғирланиб, Украинага келтирилган бешта картина яна ўз музейи — Ғарбий Фрисландия музейига қайтарилди, деб ёзади «Корреспондент.net». Картиналарга «ўта даражада зарар етган» бўлиб, музей уларни реставрация қилиш учун маблағ тўпламоқда.
«4320 кундан кейин улар қайтиб келди, ҳа, биз кун санадик! Бизнинг меросимиз ўз жойи бўлган музейга, шаҳарга қайтди», — деди музей директори Ад Геердинк.
Аввалроқ Украина томони Голландияга ўғирланган картиналарнинг бир қисмини топширган эди.
Нашр эслатишича, 2015 йил июлида Ғарбий Фрисландия музейи вакили Артур Бранд ўмарилган картиналардан иборат коллекция Украинанинг «ОУН» батальони ихтиёрида эканлигини, улар ушбу тўплам учун 50 миллион евро ундириб олмоқчи бўлганини айтган эди.
Изоҳ (0)