Ҳиндистонда болалар ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳукумат ва полициядан 68 кунлик қаттиқ рўзадан сўнг вафот этган 13 ёшли қизнинг ўлимини текширишни талаб қилмоқда, деб ёзади «ТАСС». NDTV телеканали маълумотларига кўра, қизча рўза тугаганидан кейин икки кун ўтиб, касалхонада юрак фаолиятидаги етишмовчиликдан кўз юмган.
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида яшаган Арадхана жайнийлардан бўлиб, уларда муқаддас ҳисобланган «чатурмаса» даври — ёмғирлар мавсумининг тўрт ойи давомида — июлдан октябргача қаттиқ рўза тутган.
Қизнинг оиласи заргарлик бизнеси билан шуғулланиб, анча бой-бадавлар яшайди, унинг ота-онаси ишонтиришича, Арадхана ўз ихтиёрига кўра, егулик ва сувдан деярли тўлиқ воз кечган ҳолда рўза тутган.
«Вояга етмаганлар ўз ҳаётини хавф остига қўйиш риски бўлган қарорларни мустақил қабул қила олмайди», — деди таниқли ҳуқуқ муҳофазачиси Шанта Сина.
Изоҳ (0)