АҚШнинг Флорида штати, Лейкленд шаҳрида 8 октябрь, шанба куни McDonald’s ресторани мижозларини гаровга олган уч нафар қуролли шахс зарарсизлантирилди ва ҳибсга олинди. Гаровдагилар озодликка чиқарилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Fox News телеканалига кўра, қуролли кишилар гуруҳи аввалига автомобилни олиб қочган, сўнг ресторанга бостириб кириб, унинг мижозларини гаровга олган. Ҳодиса жойига зудлик билан полиция ходимлари ва маҳаллий шериф етиб келган ва ресторан ўраб олинган.
Изоҳ (0)