Афғонистон шимолидаги Боғлон вилоятида 9 октябрь, якшанба куни ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Hama Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маҳаллий ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, вертолёт «Толибон» ҳаракати жангарилари томонидан уриб туширилган. Вертолёт толиблар томонидан эгаллаб олинган гарнизонга қурол-яроғ етказишга ҳаракат қилган.
Associated Press агентлигининг мамлакат қуролли кучлари расмий вакилига таяниб, маълум қилишича, унинг бортидаги саккиз кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Охирги ойларда толибларнинг Афғонистоннинг шимолий вилоятлари, жумладан, Боғлон ва Қундузга ҳужумлари кўпайган.
Изоҳ (0)