Шарқий Хитойнинг Чжэцзян провинциясида юз берган кўчки қурбонлари сони 18 кишига етди. Яна 9 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ табиий офат туфайли 4 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
«Меги» тўфони келтириб чиқарган кучли ёмғирлар 28 сентябрь, чоршанба куни Суцунь қишлоғидаги кўчкига сабаб бўлди. 400 минг кубометрга яқин тупроқ 20 дан ортиқ уйни босиб қолди.
Жанубий Хитой денгизи томонидан «Аэре» тўфони яқинлашаётгани сабабли провинцияда об-ҳаво шароити янада ёмонлашиши кутилмоқда. Бу кўчкилар қайтарилишига сабаб бўлиши ва фалокат ҳудудидаги 1600 нафар қутқарувчи ишини мураккаблаштириши мумкин.
Изоҳ (0)