АҚШ президенти Барак Обама 7 октябрь, жума куни келгуси ойда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари муносабати билан муддатидан олдин овоз беришда иштирок этди. Бу Америка етакчиси ўзи мансуб бўлган Демократлар партияси тадбирида иштирок этиш учун она шаҳри — Чикагога келганида юз берди, дея хабар беради «ТАСС».
Президент Чикагода маҳаллий сайлов комиссиясига келиб, зарур ҳужжатларни тўлдирди ва овоз берди. Бу жараёнда Обама ҳазил тариқасида журналистлардан овоз бериш машинаси экранини тўсишга ҳаракат қилди, ҳатто комиссия ходимларидан ОАВ вакиллари у қайси номзодни маъқуллаганини кўрган ёки йўқлиги ҳақида сўради.
Журналистларнинг кимга овоз берганини маълум қилиш ҳақидаги илтимосига жавобан Обама фақат истеҳзоли кулиб қўйди.
Изоҳ (0)