Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон 5 октябрь, чоршанба куни телефон орқали мулоқот чоғида Суриядаги вазиятни муҳокама этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Суриядаги инқироз муҳокама қилинди. Жаҳон ҳамжамиятининг мамлакатда сиёсий жараённи йўлга қўйиш борасидаги ҳаракатларини кучайтириш, вазиятни кескинликдан холи этиш учун шароит яратиш, гуманитар муаммоларни ечимини топиш зарурлигига эътибор қаратилди», — дея маълум қилди Кремль матбуот хизмати.
Мулоқот турк томони ташаббуси билан бўлиб ўтгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)