Бавариянинг 43 ёшли фуқароси 13 ёшидан буён уйдан чиқмаган, деб ёзади «Вести.ru». Уни озод этган полиция ходимлари сўзларига кўра, уни ота-онаси уйдан чиқармай олиб ўтирган.
Улар, ўз навбатида, ўғилларининг ўзи уйдан чиқишни истамаганини таъкидламоқда. Эркакнинг онаси қайд этишича, болалигида тенгдошлари уни қаттиқ масхара қилгани туфайли, у ўз уйидан чиқишга қўрққан.
Полиция вакилларига кўра, ота-онаси ўз фарзандининг кўчага чиқишини ҳақиқатан ҳам тақиқлаб қўйган-қўймагани ҳозирча тергов томонидан аниқлангани йўқ. Шундай бўлса-да, барибир уларга нисбатан жисмоний жароҳатлар етказиш ва ноқонуний равишда озодликдан маҳрум этиш айбловлари эълон қилинди.
Изоҳ (0)