Афғонистоннинг инглиз тилидаги етакчи The Kabul Times газетасида Ўзбекистон сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа — президентлик сайловига бағишланган мақола чоп этилди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Материалда Ўзбекистондаги сиёсий партиялар Тошкентда пленумларини ўтказгани, уларда мазкур партияларнинг президентлик сайловларида иштироки муҳокама этилгани, номзодлар танлангани ва илгари сурилгани ҳақида маълум қилинган.
Афғонистон нашри «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунга биноан, партиялар сайловларда иштирок этишга рухсат олиш учун Марказий сайлов комиссиясига теғишли ҳужжатлар тақдим қилганини қайд этди.
Изоҳ (0)