Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» жамоаси етакчиси Криштиану Роналду ўғлининг биринчи футбол ўйинида у билан бирга бўлиб, учрашув вақтида майдон ташқарисига чиқиб кетган тўпларни келтириб турди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.

«Роналду машҳур бўлишига қарамай, ўғли учун бундай ишларни канда қилмайди. Испаниянинг AS нашри 31 ёшли футболчининг ўғли ўйинида тўп келтириб турган вазиятини видеога олди», – дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоиз, португалиялик футболчининг ўғли ўзининг биринчи ўйинида гол муаллифига айланган эди.

Маълумот учун, Криштиану Роналду 2010 йилнинг 17 июнь куни ота бўлган эди. Матбуотда кичик Криштиану суррогат онадан туғилгани айтилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)