Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 4-Жиззах округ сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларини тузиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 10 ва 11-моддаларига мувофиқ туман, шаҳар ҳокимликлари ҳамда ҳарбий қисм командирларининг сайлов участкалари тузиш бўйича тақдимномаларига асосан округ ҳудудида 466 сайлов участкаси тузилгани таъкидланди. Мажлисда шу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 

Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилган брифингда 4-Жиззах округ сайлов комиссияси раиси А. Сатторов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ вазифалар тегишли қонун талаблари ҳамда Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган тадбирлар режаси асосида амалга оширилаётгани тўғрисида ахборот берди. 

Жумладан, сайлов участкалари қонунда белгиланган меъёрлар асосида тузилиб, уларнинг самарали фаолият юритиши учун барча қулайлик яратилди. Участкалар сайловчилар келиши учун қулай биноларда жойлаштирилиб, уларни замонавий жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилган. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)
Маҳаллий
“Боланг туғилгач икковингга бензин қуйиб, ёқиб юбораман, деб таҳдид қилган” — Фарғонада эрининг Matiz’ида ўзини ёқиб юборгани айтилган марҳуманинг яқинлари