• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Жаҳонгир Отажонов тўйга қимматга чиқиши сабаблари ва концертдан оладиган фойдаси ҳақида маълум қилди

    Жорий йилнинг июнь ойида «Истиқлол» санъат саройида ўзининг «Иштибоҳ» номли яккахон концерт дастурини тақдим этган хонанда Жаҳонгир Отажонов орадан 4 ой ўтиб ўзининг янги концерт дастури ҳақида эълон қилди ва ушбу муносабат билан 3 октябрь куни «Ёшлар ижод саройи»да журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди, деб хабар бермоқда «Даракчи.uz».

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев

    Жаҳонгир Отажонов тадбир давомида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, бир йил ҳисобидан иккинчи концертни тақдим этишга жазм қилгани ҳақида гапирди.

    «Сўнгги 15–20 йил давомида ижод қилаётган санъаткорлар бир неча кунлаб концерт беришаётганини гувоҳи бўляпман, тўғриси, мен ҳам айнан шундай қилгим келади. Лекин уч кундан кейин овозимнинг сифати қочишни бошлайди, шу сабабдан бундан кўп концерт бермайман. Тўғри, овозни сифати қочаётганини мухлис сезмаслиги мумкин, аммо ташриф буюраётган томошабинни сифатсиз маҳсулот билан алдай олмайман. Шу сабабдан ёзда берган концерт дастуримдан сўнг, янги ашулалар ёза олсам, кузда яна концерт қиламан, шунда мен ҳам бир йилда 5–6 кун концерт берган бўламан, деб ният қилгандим. Агар насиб қилса, кейинги дастуримни март ойида ҳам мухлисларимга ҳавола этаман. Кейинчалик эса ҳар чоракда концерт бериб, мухлисларим билан учрашиш ниятим бор», – деди хонанда.

    Жаҳонгир Отажонов тўй хизматларига қимматга чиқадиган санъаткорлардан бири ҳисобланади. Бунинг сабабини эса хонанданинг ўзи қуйидагича изоҳлади.

    «Тўйга ҳам айнан мана шу сабабли қиммат нарх айтаман, биринчидан меҳнатим оғир, иккинчидан нархни қиммат айтганим ҳисобига тўйга камроқ бораман, яъни атайлаб тўйларим камайиши учун нархни қиммат қўйганман. Агар тез-тез тўйга чиқадиган бўлсам, овозимнинг сифати қочади, кейин фонограмма куйлашга мажбур бўламан. Мени жонли ижро айтади деб чақирган одам эса бундан оғриниши мумкин. Шу сабабдан сунъий равишда нархимни баланд қилганман. Тўйга кам чиққаним сабабли шоу-бизнесдаги харажатларимни қоплаш учун концертдан пул тушириш истагим бор», – деди Отажонов.

    Аксарият санъаткорлар концертдан фойда олмаслигини айтади, бироқ Жаҳонгир Отажонов бунинг аксини таъкидлади.

    «Тўғри концерт харажатлари кичкина эмас. Қилмаслик иложсиз бўлган харажатлари бор. Мени олдимга қўйган аниқ стратегия бор: концертимга тушган мухлис кейинги концертимга ҳам келишини ҳисобга оламан ва шунга интиламан. 2 кунда 8 минг одам тушса яна шунча одам кейинги сафар ҳам қайтиб келиши керак, бунинг учун эса кирган томошабин концертдан маънавий озуқа, лаззат олиб чиқиб кетишини таъминлаш шарт. Концерт фаолиятимни бошлаганимга 5 йилдан кўп вақт бўлган бўлса, айтишим мумкинки, концертларимдан ўзига яраша фойда кўрсам кўраманки, зарар кўрмайман. Бунинг сабаби эҳтимол рекламага катта пул сарфламаганимдадир. Реклама қилмаганимнинг сабаби рекламага муҳтож эмаслигимда эмас, албатта. Шунчаки юқорида айтганимдай концерт қилаётганимда аввалги концертимга тушган одам албатта келишига ишонаман», – дея таъкидлади Жаҳонгир Отажонов.

    Эслатиб ўтамиз, хонанда Жаҳонгир Отажонов 28–29 октябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида ўзининг янги «Куз гуллари» деб номланган жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади.

    04.10.2016, 16:22   Изоҳ (0)   179316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актёр Жавоҳир Зокиров: «Олтин Ўрда»ни суратга олиш ишлари Қрим ва Москвада давом этмоқда

    04.10.2016, 13:51

    Хонанда Ботир Қодиров ва раққоса Паризода — Хитойда: Ўзбекистон делегацияси Пекин халқаро туризм фестивалида қатнашмоқда

    04.10.2016, 12:29

    Актёр Шерзод Бин: Суратга олган фильмим профессионал эмас, бироқ унда томошабинга айтмоқчи бўлган гапларим бор

    04.10.2016, 11:48

    Жавоҳир Зокиров: Наргиз Зокирова билан режалаштирган лойиҳамиз учун жуда катта маблағ зарур

    03.10.2016, 12:55

    Номаълум шахслар Ким Кардашьянни Париждаги меҳмонхонада гаровга олди

    03.10.2016, 09:49

    Покистон кинотеатрларида ҳинд фильмлари намойиши ман этилди

    02.10.2016, 11:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.