Ниқоб кийган номаълум шахслар модель Ким Кардашьянни Париж меҳмонхонасидаги хонасида гаровга олди, дея хабар бермоқда «РБК». Бу ҳақда CNN телекомпанияси Кардашьяннинг вакилига таяниб маълум қилган.
«Ким Кардашьянга Париж меҳмонхонасидаги хонасида ниқоб ва полиция формасини кийган икки қуролли эркак қурол билан таҳдид қилди. У руҳий изтиробга тушган, аммо жисмоний жиҳатдан жабрлангани йўқ», — деди унинг вакили.
Кардашьяннинг турмуш ўртоғи — рэпер Канье Уэст Нью-Йоркдаги концертини тўхтатди ва буни «оиласидаги фавқулодда ҳодиса» билан изоҳлади.
Ҳужум қилган шахсларнинг мақсадлари номаълум.
Изоҳ (0)