БМТда Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоларининг вето ҳуқуқини чеклаш таклиф қилинди
Алепподаги вазият янги ташаббусларни, шу жумладан, Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоларининг вето (тақиқ) ҳуқуқини чеклашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳуссайн баёнот берди, деб хабар қилади «Ведомости».
Унинг фикрича, вето ҳуқуқининг чекланиши Халқаро жиноий судни Сурияда жазосиз содир этилаётган ҳарбий жиноятларни кўриб чиқишга жалб этиш имконини берган бўларди. Ал-Ҳуссайн бир томоннинг жиноятлари иккинчи томоннинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини оқламаслигини таъкидлаб ўтди.
Ал-Ҳуссайн Сурия воқеалари Халқаро жиноий суд томонидан кўриб чиқилиши ўзини оқлашини ва «ўсиб бораётган жазосизлик»ни бартараф қилиши мумкинлигини қайд қилиб ўтди.