Украиналик блогер Тарас Максимюк Дубай шаҳрида жойлашган дунёдаги энг баланд бино – Бурж Халифанинг 148-қаватидан iPhone 7 Plus смартфонини улоқтирди. Смартфоннинг улоқтирилиш видеоси YouTube’даги TechRax каналида эълон қилинди.
Бироз вақт ўтиб блогер Find my iPhone дастури ёрдамида ўз қурилмасини топишга уринди. Аммо унинг уриниши самарасиз якунланди. Телефон «хизмат доирасидан ташқарида» экани маълум бўлди.
Блогернинг фикрича, улоқтирилган смартфон яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Изоҳ (0)