Колумбия ҳукуматининг Инқилобий қуролли кучлар исёнчи гуруҳи (FARC) билан тинчлик битими тузишга қарши бўлганлар 2 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра 50,21 фоиз овоз тўплаб, битим тарафдорларидан минимал устунлик билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда сайловларни ташкил этиш учун жавобгар қайдлар бюроси ҳисоботида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Бошқарманинг маълумотларига қараганда, референдум сайлов участкаларидаги 99,98 фоиз овоз натижаларига кўра, сайлов иштирокчиларининг 49,78 фоизи ҳукумат ва FARC ўртасидаги битимни қўллаб-қувватлаган. 50,21 фоиз сайловчи эса битимга қарши овоз берган. Сайловларда аҳолининг 37,43 фоизи қатнашган.
Тинчлик битимига қарши жами 6,4 миллион киши овоз берган.
Мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос референдум якунига кўра FARC билан тинчлик битими мағлубиятини тан олди. У референдум натижаларига қарамасдан, Колумбия армияси ва FARC ўртасида эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими ўз кучида қолишини таъкидлади.
Изоҳ (0)