2016 йилнинг 4 ва 5 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» шаклидаги минтақалараро вазирлар учрашувида ҳамда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ташриф доирасида Евроиттифоқнинг расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)