Ниҳоясига етган Tashkent Open—2016 турниридан кейин Ўзбекистон пойтахти эркаклар ўртасидаги Tashkent Challenger—2016 мусобақасига мезбонлик қилади, деб хабар берди «Оламспорт».
2008 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинаётган турнир 10 октябрь куни старт олиб, 15 октябрга қадар давом этади.
Tashkent Challenger—2016 да мамлакатнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин қаторида Фарруҳ Дўстов, Санжар Файзиев, Жўрабек Каримов, Ҳумоюн Султонов, Темур Исмоилов каби ўзбекистонлик теннисчилар бош соврин учун кураш олиб боради. Мусобақанинг мукофот жамғармаси Tashkent Open—2016 турнириникидан икки баробарга кам — 125 минг АҚШ доллари.
Мусобақанинг амалдаги ғолиби ўзбекистонлик Денис Истомин ҳисобланади. У бир йил муқаддам финалда словакиялик теннисчини мағлуб этган. Бундан ташқари, 2011 йилги мусобақада ҳам чемпионликни нишонлаган.
Изоҳ (0)